Ресторанда дугонасини тунаган қиз устидан жиноят иши қўзғатилди

2020 йилнинг 2 март куни Термиз шаҳрида яшовчи 20 ёшли Л.Х. (аёл) Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 1 март куни тахминан соат 21:30 ларда Дўстлик маҳалласидаги ресторанларнинг бирида таниши 21 ёшли У.О. (аёл) унинг қўлидан нархи 1.400.000 сўмлик «RedMi 6» русумли уяли телефон аппаратини тортиб олганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабарига кўра, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.