Россия Арманистондан помидор ва қалампир импортини қисман тақиқлади
“Росселхознадзор” 2020 йил 14 декабрдан бошлаб Арманистондан помидор ва қалампирни мамлакатга олиб киришга қисман тақиқ қўйилишини эълон қилди. Гап фақат республиканинг Армавир вилоятидан етказиб бериш ҳақида кетмоқда, дейилади бўлим веб-сайтида.
Бундай қарорга маҳсулотларда топилган пепино мозаика вируси сабаб бўлди. 30 октябрь куни Россия Арманистон томонидан вазиятни тушунтириш ва фитосанитария назоратини кучайтиришни сўралган эди. Аммо 9 декабрга қадар ҳеч қандай муносабат билдирилмади.
Пресс-релизда вирус Россия сабзавот етиштирилишига катта зарар етказиши мумкинлиги кўрсатилган. У помидор, қалампир, булғор қалампири, картошка ва итузумлилар оиласига кирувчи бошқа сабзавотларни зарарлайди ва маҳсулот харидоргирлигини йўқотади.
Ушбу тақиқ билан деярли бир вақтнинг ўзида Россия Озарбайжондан ҳам олма ва помидор импортини чеклади. Улардан Жанубий Америка помидор куя (Tuta absoluta (Povolny))си ва шарқий куя (Grapholita molesta (Busck)) топилди.
“Росселхознадзор” томонидан санкциялар Тоғли Қорабоғ инқирози фонида киритилди. Россия, Арманистон ва Озарбайжон сулҳ тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилгандан кейин ҳарбий можарога барҳам берилди.
Россия томонидан маҳсулотларни олиб киришни тақиқлаш анъанавий равишда шерикчилик муносабатларининг ёмонлашуви фонида юзага келади. Хусусан, бу Грузия, Молдова, Белорусия, Болтиқбўйи давлатлари ҳамда Украинадан келтирилган товарлар билан содир бўлди. Сиёсий вазият яхшилангач, чекловлар тўлиқ ёки қисман олиб ташланди.