Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россия ИИВ Ўзбекистоннинг 150 минг фуқаросига Россияга киришга рухсат берди

Россия Федерацияси ички ишлар вазирлиги тақиқи бўлган 150 минг ўзбекистонлик ва 150 минг тожикистонлик меҳнат мигранти учун мамлакатга киришга рухсат берди.

Россия мигрантлар федерацияси раҳбари Вадим Коженовнинг маълум қилишича, юқоридаги мигрантлар тоифасига фақат Ички ишлар вазирлиги томонидан тақиқ қўйилган фуқаролар киради. Суд қарори билан тақиққа тушган фуқаролар учун Россия чегараси белгиланган муддатга қадар ёпиқ ҳисобланади.

Амнистияга тушган фуқаролар жорий йил 18 август куни маълумотлар базасидан олиб ташланган. Шу билан бирга, фуқаро унга мамлакат ҳудудига киришга рухсат берилганига ишонч ҳосил қилиш учун Ички ишлар вазирлиги сайтидан маълумотларни текшириб кўриши мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, миграцион рўйхатдан ўтган, лекин рухсат берувчи ҳужжатларини жорий йил 30 сентябргача узайтиришга улгурмаган меҳнат мигрантлари шу йилнинг 30 декабригача ҳужжатларини расмийлаштириши мумкин.