Рустам Холмуродов 70 ёшга тўлди
- 16.08.2019 12:03
- 977
- Самарқанд

Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов 1949 йил 16 августда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган.
Р.Холмуродов 1972 йил Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини саноат-фуқаролик қурилиши мутахассислиги бўйича тугатган. У техника фанлари доктори, профессор.
Меҳнат фаолиятини 1977 йил Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти темирбетон ва тош қурилмалари кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси вазифасидан бошлаган. Кўп йиллар таълим соҳасида фаолият юритган.
2003-2004 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.
Рустам Холмуродов 2016 йилдан буён Самарқанд давлат университети ректори.
2017 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.
Теглар:
Рустам Холмуродов
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кўзларимга ёш келди
- Бугун, 08:51
- Таълим
Буни кўриб қандай кулмаслик мумкин?
- Кеча, 19:50
- Ўқинг, қизиқ!
Соҳил бўйидаги она
- Кеча, 19:47
- Мутолаа
Ўзбекнинг овозига эътироф бу
- Кеча, 15:09
- Жамият