“Саломатлик” ордени ва “Соғлом турмуш” медали таъсис этилади
- 11.05.2020 12:29
- 117
- Саломатлик
Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида “Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги ҳамда “Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама этилди.
Дунё миқёсида коронавирус пандемияси давом этаётган бир вақтда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида кўрилган тезкор ва муҳим чоралар кўрилиб, фидойи шифокорлар, ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари, саховатпеша инсонлар, карантин шароитида халқимиз матонати билан пандемияни жиловлашга муваффақ бўлинмоқда.
Ушбу орден ва медалнинг таъсис этилиши бугунги кунда халқимиз саломатлиги учун курашаётган фидойи касб эгалари, шунингдек, синовли кунларда инсоний фазилатларини намоён этаётган саховатпеша ва мард ҳамюртларимизни маънавий-руҳий рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этишига ишонамиз.
Қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди.