“Соғлом турмуш” медали таъсис этилди

“Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ-621-сон, 26.05.2020 йил.) Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан “Соғлом турмуш” медали таъсис этилди ва медаль тўғрисидаги низом тасдиқланди.

“Соғлом турмуш” медали билан аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қўшган ҳиссаси учун соғлиқни сақлаш муассасалари шифокорлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар, фуқаролар, намунали оилалар ва спортчилар ва бошқа шахслар мукофотланадилар.

Медаль билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 10 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти олади ва қонун ҳужжатларида белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.