Самарқанд декларацияси

БМТ бош қароргоҳида 194 та мамлакат аъзолари томонидан расмий ҳужжат сифатида қабул қилинди.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасида ўтказилган семинар-тренингда ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши ва Самарқанд декларациясининг мазмун-моҳияти хусусида маълумотлар берилди.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 2-5 октябрь кунлари Самарқандда «Аҳолининг турмуш даражасини оширишда маҳалланинг ўрни» мавзусидаги I халқаро конференция ўтказилди. Унда ҳамкор ташкилотлар томонидан Декларация тасдиқланган эди. Ушбу ҳужжат БМТ Бош қароргоҳида расмий ҳужжат сифатида қабул қилинди. Бу ҳужжатда Ўзбекистоннинг маҳалла тизими, айни йўналишда кейинги йилларда амалга оширилган ишлар, шунингдек, уюшманинг ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда келгусида ҳаётга татбиқ этиладиган режалари акс эттирилган.

Мазкур расмий ҳужжат билан БМТнинг расмий саҳифасида А/79/516 иловаси орқали олтита расмий тилда танишишингиз мумкин.