Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказида "Права" вақтинча берилмайди
- 16.01.2024 12:06
- 104
- Самарқанд
Вилоят адлия бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини чоп этиш ускунасида аниқланган носозликни бартараф этиш муносабати билан Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати вақтинча кўрсатилмайди.
Ушбу хизматдан фойдаланмоқчи бўлган фуқаролар Ургут туман Давлат хизматлари марказига ёки ИИБ бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.
Носозлик бартараф этилганлиги ҳақида қўшимча ахборот берилади.
Теглар:
ҳайдовчилик гувоҳномаси