Самарқанд темирйўл вокзали ва ундаги бўш жойлар тадбиркорларга берилади
Тошкент-Марказий, Самарқанд ва Қўқон темирйўл вокзаллари ва улардаги бўш жойлар давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркорларга берилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати хабар берди.
Темирйўл соҳасида бизнес жараёнларини рақамлаштириш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш ҳамда республиканинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида 10 октябрь куни президентининг “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Ушбу қарор ижросига кўра, ноябрь ойидан бошлаб, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Тошкент-Марказий, Самарқанд ва Қўқон темирйўл вокзаллари, уларда жойлашган бўш ҳудудларни тадбиркорларга давлат-хусусий шерикчилик ҳамда шартнома асосида ижарага берилади.
Шунингдек, Тошкент-Марказий темир йўл вокзалида тадбиркорлар учун 4 минг квадрат километр жой бўлиб, хусусий шерикчилик ҳамда ижарага берилмоқда. Бу эрда тадбиркор офис учун жой, меҳмонхона, дўкон, хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда савдо марказлари ташкил қилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, темирйўл вокзалларидаги бўш ҳудудларни ижарага олмоқчи бўлган тадбиркорнинг таклифи ўрганилиб, танланган жой “E-auksion” платформаси орқали ижарага берилади.