Самарқанд тумани МТТларидаги камчиликлар бартараф этилади

Бугун Zarnews.uz сайтида “Самарқанд туманидаги аксарият давлат мактабгача таълим ташкилотлари талаб асосида фаолият кўрсатмаяпти” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, вилоят ҳокимининг 2020 йил 2 ноябрда берилган топшириғига асосан, тумандаги мактабгача таълим муассасалари фаолияти ўрганилди. Мақсад жойлардаги реал ҳолатни ўрганиш, шу асосда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олишдан иборат эди.

Шу асосда туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи тузилиб, мактабгача таълим муассасаларидаги бугунги ҳолат ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ўрганиб чиқилди. Мақолада келтирилган ҳолатлар айнан туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан аниқланган.

Бу борада туман ҳокимлигида тегишли таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ўз вазифасига маъсулиятсизлик билан ёндашган, камчиликларга йўл қўйган масъуллар қаттиқ огоҳлантирилди. Мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, бир ҳафта муддатда барча МТТларни куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтириш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Самарқанд тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.