Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари котибият мудири ўзгарган
Хабар беришларича, шу пайтгача айни лавозимда ишлаган Қаюм Хушбоқов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилган.
Вилоят ҳокимининг фармойишига асосан Махқулов Ривожиддин Жалолиддинович иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосар котибияти мудири сифатида иш бошлаган.
Р.Махқулов тайинловга қадар мазкур котибиятда гуруҳ раҳбари вазифасида ишлаган.
Хушбоқов Каюм эса вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимига ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими вакант турибди.
Бу вазифани вақтинча бажариш яна бир ўринбосар Ф.Абиловга юклатилган.