Самарқанд вилоятидаги айрим аҳоли пунктларини номлаш тўғрисида
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4, 6, ва 9-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги қошидаги Республика топонимика комиссиясининг
2020 йил 20 майдаги ва 23 июндаги экспертиза хулосалари ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг йиғилиш баённомасини инобатга олиб, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг VI чақириқ ХХ сессияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Самарқанд вилоятининг Нуробод, Нарпай, Пайариқ ва Паст Дарғом туманларидаги номлари ўзгартирилаётган аҳоли пунктлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев) вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев), “Овози Самарқанд” газетаси (Б.Раҳмонов) мазкур қарорни ўрнатилган тартибда эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ў.Саидмуродов) ва вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ш.Темиров) зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси Э. Турдимов
2020 йил 29 декабрь
№ 137/20
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2020 йил 29 декабрдаги 137/20-сонли қарорига ИЛОВА
Нуробод, Нарпай, Пайариқ ва Паст Дарғом туманларида ўзгартирилаётган аҳоли пунктлари номлари