Самарқандда бир гуруҳ қурилиш соҳаси вакиллари тақдирланди
2017 йилдан буён август ойининг иккинчи якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади. Самарқандда ҳам қурувчиларнинг касб байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди ва соҳа ходимларини касб байрами билан табриклади.
Тадбирда самарали меҳнати, соҳа ривожига қўшган муносиб ҳиссаси ва фидокорона хизматлари учун бир гуруҳ соҳа вакилларига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
- Сўнгги беш йилда биргина туманимизда ўнлаб кўп қаватли уйлар, мактаб ва боғчалар бунёд этилди, дейди - Пахтачи тумани қурилиш уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси Муслима Садинова. – Албатта, буларнинг барчаси аҳолининг эҳтиёжини қондириш учун хизмат қилмоқда. Бугун ҳамкасбларим қаторида соҳадаги меҳнатларим эътироф этилганидан хурсандман ва соҳада меҳнат қилишдан чарчамайман.