Самарқандда “Бутунжаҳон талабалар саммити” бўлиб ўтади

Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 30 сентябрдаги 828-сонли қарорига мувофиқ, 2020 йилнинг 4 декабрь куни онлайн тарзда “Бутунжаҳон талабалар саммити” ўтказилиши режалаштирилган.
Саммитнинг мақсади:
- Самарқандда туризм билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда таълим ва бизнес ҳамкорлигининг механизмларини такомиллаштириш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда тавсиялар ишлаб чиқиш;
- Ёшларни туризмга қизиқтириш ва миллий туризмни ривожлантириш бўйича хорижий ҳамкорлар билан биргаликда янги лойиҳалар яратиш;
- Топ туристик мамлакатларнинг туризм соҳасида эришган ютуқларини ўрганиш, Самарқанд вилояти имкониятларидан келиб чиққан ҳолда “Миллий туризмни янада ривожлантириш стратегия”сини ишлаб чиқиш.
Саммит қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:
- Туризм
- Иқтисодиёт.
- Халқаро муносабатлар.
- Дипломатия ва маданиятлараро мулоқот.
Ҳамкор ташкилотлар:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти.
Рўйхатдан ўтиш: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSeooVGJC9-zYQ1vYdPO5-EE7_A6clEv2f6rc84eZRv8FlesZg/viewform
Мурожаатлар учун телефон: +998994103647
E-mail: suyunov.sh.n@gmail.com