Самарқандда электробуслар ҳаракати йўлга қўйилади
Бу масалада 14–16 - май кунлари Арманистонда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) 33 йиллик йиғилиши ва бизнес-форумида келишувга эришилган.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, мазкур тадбир доирасида транспорт вазири ўринбосари Илхомжон Абдуғафаров ЕТТБ (Евроосиё)нинг инфратузилма департаменти раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокараларда Самарқанд ва Наманган шаҳарлари учун электробусларни сотиб олиш бўйича мандат ҳужжатларини имзолаш ҳамда Транскаспий транспорт йўлаги таркибига кирувчи 4Р160 “Урганч – Манғит” (70 км) автомобиль йўлини реконструкция қилиш лойиҳасини молиялаштириш масалалари муҳокама этилган.
Музокаралар якунида "Самарқанд электр автобуслари" ҳамда “Наманган электр автобуслари” лойиҳаларини узоқ муддатли молиялаштириш тўғрисида мандат хатлари имзоланган.