Самарқандда гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятлари

Вилоятда тўқимачилик саноатида гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш муҳим ўрин тутади.

Самарқанд вилоятида гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш тўқимачилик саноати тармоғининг 27,2 фоизини ташкил этмоқда. Гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари сони 24 тани ташкил этиб, ушбу корхоналар Самарқан шаҳрида 12 та, Ургут туманида 6 та, Пайариқ туманида 3 та, Самарқанд туманида 2 та ва Оқдарё туманида 1 тани ташкил этади. Корхоналарнинг ишлаб чиқариш қуввати 42 006 минг квадрат метрни ташкил этиб, амалда 37 913 минг квадрат метр гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Соҳада бугунги кунда 3661 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда.

2020 йилда енгил саноат маҳсулотлари экспорти режаси 95 миллион долларни ташкил этиб, шундан 40,6 фоизи ёки 38,7 миллион доллар гилам ва гилам маҳсулотларига тўғри келади.