Самарқандда ''Ислом дунёси ёшлари боғи'' яратилди

Самарқандда ўтказилаётган ''Бутунжаҳон ёшлар фестивали'' доирасидаги тадбирлар давом этяпти.
Бугун иштирокчилар 5 гуруҳга бўлинди. Уларнинг бир гуруҳи Самарқанддаги тадбирларда иштирок этяпти.
Қолганлар Бухоро, Жиззах, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.
Фестиваль доирасида ''Буюк ипак йўли'' халқаро туризм маркази ҳудудида кўчат ўтқазиш ташкил этилди.
Унда Самарқандда қолган 27 давлат вакиллари иштирок этиб, манзарали дарахт кўчатлари экди.
Туризм маркази ҳудудида  ''Ислом дунёси ёшлари боғи'' яратилди.

Тўлқин Сиддиқов,
Бахтиёр Мустанов (сурат).