Самарқандда мобил алоқа бўлмаган қишлоқлар бор. Улардан 6 тасида база станциялари хизмат кўрсатишни бошлади

Республикамизда фаолият юритувчи мобил алоқа операторлари томонидан вилоятимизда жорий йилнинг 6 ойи мобайнида мобил алоқа тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, мобил алоқа операторлари томонидан 95 та янги, жумладан, 53 та 2G, 33 та 3G ва 9 та 4G база таянч станциялари ишга туширилган.

Шунингдек, 187 та мавжуд мобил алоқа база таянч станциялари янги технологияларга (11 та 2G, 74 та 3G ва 102 та 4G) модернизация қилинган.

Вилоятнинг мобил алоқа қамрови мавжуд бўлмаган Нуробод туманидаги Ағрон, Тошқудуқ, Ўртабўз, Каттақўрғон туманидаги Ёнбошсой, Жизмонсой ва Пайариқ туманидаги Бодомчали аҳоли масканлари мобил алоқа хизматлари билан қамраб олинди.

Мобил алоқа операторлари томонидан аҳолига сифатли мобил алоқа ва интернет хизматларини кўрсатиш мақсадида база таянч станцияларини ўрнатиш ва модернизация қилиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.