Самарқандда навқирон авлод вакилларига ҳарбийлар байрам ташкил этди

Бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланаётган “Ёшлар куни” тантанаси Марказий ҳарбий округнинг Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда эрта тонгдан ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида миллий спорт ўйинлари мусобақаси билан бошланди.

Шундан сўнг ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилар карантин қоидларига риоя этиб, фарзандларига ва ёшларга қувонч улашиш мақсадида театр ва концерт дастурларини намойиш этишди. Ибратли ва қизиқарли театр ва саҳна кўринишлари ёшлар учун унитилмас лаҳзаларни ҳадя қилди.

Шунингдек, тадбир давомида, ҳарбийлар ва ёшлар ўртасида турли спорт ўйинлари, жумладан, шахмат-шашка, велоспорт, арқон тортиш, билан бирга рассомчилик, китобхонлик конкурслари ўтказилди.
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар беришича, тадбир якунида иштирокчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди ва танкчилар батальони шахсий таркиби томонидан ёшларга байрам дастурхони ташкил этилди.