Самарқандда табиатга зарар етказаётган фуқаролар жаримага тортилди

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил маҳалласи ҳудудида фуқаро Ф.Х. сут маҳсулотларини сақлайдиган идишларни ювиб, чиқитли оқава сувлар билан маҳаллий ариқни ифлослантирганлиги аниқланди.

Туман инспекцияси ходимлари унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 72-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирди ва 669.000 сўм жарима қўллади.

Шунингдек, Самарқанд вилояти Нарпай тумани, Умид маҳалласида яшовчи фуқаро С.А. ўз уйида ҳосил бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни маҳалла ҳудудининг белгиланмаган жойига ташлаганлиги учун унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-прим 1-моддасига асосан 111.500 сўм жарима қўлланилди.

Бу хақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.