Самарқандда яна бир халқаро анжуман ўтказилиш мумкин
Бу бўйича келишув Қатарда бўлиб ўтган Web Summit Qatar – 2024" халқаро технология конференцияси давомида муҳокама қилинган. Конференцияда Ўзбекистон элчихонасида "Uzbekistan Tech Conference" тақдимоти ўтказилган.
Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, IT Park, "Uzinfocom" ва "Uzum" компаниялари билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбир IT соҳасидаги кўплаб хорижий компаниялар вакилларининг юқори қизиқишига сабаб бўлган.
“Дунё” АА хабарига кўра, маърузачилар Ўзбекистоннинг глобал ишбилармонлик соҳасидаги рақобатбардош устунликларини таъкидлаш баробарида, мамлакатимизда IT ва инноваторлик соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва имкониятлар ҳақида берган. IT-Park тармоғидаги стартаплар – "Tass Vision", "Sarmo" ва "TopBrains" каби компанияларда ҳамкорлик ўрнатиш бўйича алоҳида қизиқиш уйғотган. Хусусан, Қатарнинг "TezQatar" ва "Maeza" каби дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компаниялари Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очиш режаларини билдирган.
Тадбир якунида барча конференция иштирокчилари билан 2024 йил 18-20 март кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган "Offshore Outsourcing Tour" тадбирида иштирок этиши тўғрисида келишиб олинди, дейилади хабарда.