Самарқанддаги шифохоналар ўз йўналиши бўйича фаолиятини бошлади
Коронавирус хасталиги туфайли вилоятдаги учта шифохона вирус билан хасталанган беморларни даволаш билан шуғулланаётган эди. Айни пайтда ушбу шифохоналар ўз йўналишидаги беморларни қабул қила бошладими? Улар қачондан ўз йўналиши бўйича иш бошлайди?
Пандемия даврида вилоятда жами 5 та муассасалар, жумладан, вилоят кардиология диспансери, юқумли касалликлар шифохонаси, вилоят саломатликни тиклаш шифохонаси, Самарқанд медицина институтининг 2-клиникаси ва вилоят ногиронлар реабилитация марказларида ковид билан зарарланган беморларга тиббий хизмат кўрсатилиб келинганди.
Эндиликда 1080 ўринли тақсимлаш маркази ташкил этилиши муносабати билан мазкур муассасаларда тозалаш ишлар олиб борилиб, ўз фаолияти бўйича ишлаш учун тўлиқ имконият яратилди. Кеча вилоят юқумли касалликлар ва Самарқанд тумани ҳудудида жойлашган вилоят саломатликни тиклаш шифохоналари ҳам тўлиқ дезинфекция ишлари тугатилиб, ўз фаолиятини бошлади.