Самарқанддаги йирик текстиль корхонаси Тошкент шаҳридаги МЧЖга 262 миллион сўмдан кўпроқ тўлади

Самарқанд Камалак Инвест текстил

Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Самарқанд Камалак Инвест текстил” масъулияти чекланган жамиятидан 116 миллион 756 минг, қўшимча жавобгар “Камалак агробиохимия таъминот” унитар корхонасидан 145 миллион 892 минг сўм ундирилиши керак бўлган.

Яъни, Тошкент шаҳридаги “Асака Транс лизинг” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жами 262 миллион 649 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатлари юзасидан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиниб, қарздорга топширилган ва ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Самарқанд Камалак Инвест текстил” масъулияти чекланган жамияти раҳбарлари билан тушунтириш ишлари ўтказилган. Шундан сўнг қарздор томонидан 262 миллион 649 минг сўм қарздорлик ихтиёрий муддатда тўлаб берилди.

Мажбурий ижро бюроси Паст Дарғом тумани бўлими.