Самарқандга байрам кунлари қўшимча «Афросиёб» поезди йўлга қўйилмоқда
- 20.08.2019 15:45
- 83
- Самарқанд
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маъмурияти айни кунларда ҳафтанинг жума, шанба ҳамда якшанба кунлари «Тошкент-Самарқанд-Тошкент» йўналишида ё йўловчиларни ўз манзилига еказиб қўяётган №764/763-сонли «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилганлигини маълум қилди.
Унга кўра, 2019 йил 26, 27, 28, 29 август ҳамда 2, 3 сентабрь кунлари «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг қўшимча рейслари амалга оширилади.
Ушбу саналарда мазкур поездлар соат 08:30 да Тошкент марказий вокзалидан, соат 17:00 да эса Самарқанд вокзалидан ҳаракатланади.
Мазкур қарор Мустақиллик байрами ва йўловчилар хоҳиши туфайли амалга оширилаётгани айтилган.
Теглар:
"Афросиёб" поезди
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қизнинг бахти — отасининг соясида
- Кеча, 18:59
- Мутолаа
Бахшитепада “Беҳбудий боғи” яратилди
- Кеча, 18:06
- Жамият