СамДТИ фуқаролар мурожаатлари билан ишловчи Call center ташкил этди

Covid-19 коронавируси пандемияси дунё миқёсида ва мамлакатимизда шифокорлар маслаҳатига бўлган талабнинг ортишига олиб келди. Карантин даврида Самарқанд вилоятидаги барча тиббиёт муассасаларига фуқароларимиздан келиб тушаётган турли мурожаатларнинг ошгани ҳам бундан далолат бермоқда.

Самарқанд давлат тиббиёт институтида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва шу орқали кассалликларни тезкор аниқлашни жорий қилиш ҳамда самарали даволаш чораларини кучайтириш мақсадида Call center ташкил этилди.

СамДТИ кўнгилли ёшлари ва ёш ўқитувчилари фаолият юритадиган Call center‘да 66 233-08-41 телефон рақами орқали мурожаатлар 24 соат давомида қабул қилинади. 

СамДТИ матбуот хизмати.