СамДУ профессор-ўқитувчилари спорт турлари бўйича мусобақалашди
Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш мақсадида шахмат-шашка, стол тенниси, футбол мусобақалари ўтказилди.
“Коронавирусни спорт орқали енгамиз!” шиори остида бўлиб ўтган мусобақалар қизиқарли ва шиддатли кечди. Айниқса, футбол мусобақасида 12 та жамоа иштирок этди. Мусобақада жисмоний маданият факультети жамоаси 1-ўринни, физика факультети жамоаси 2-ўринни, рақамли иқтисодиёт факультети жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Шунингдек, стол тенниси спорт тури бўйича 1-ўринни жисмоний маданият факультети доценти Ориф Раупов, 2-ўринни педагогика факультети ўқитувчиси Муҳайё Вафоева, 3-ўринни педагогика факультети ўқитувчиси Лутфулла Норқуловлар қўлга киритди.
Шашка мусобақаларида 1-ўринни таълим сифатини назорат қилиш бўлими ходими Нормат Ҳасанов, 2-ўринни филология факультети ўқитувчиси Аҳмад Мавлонов, 3-ўринни педагогика факультети ўқитувчиси Ҳошим Боймановлар эгаллади.
Шахматда эса 1-ўринга педагогика факультети доценти Холиқул Назаров, 2-ўринга педагогика факультети ўқитувчиси Ҳошим Бойманов, 3-ўринга жисмоний маданият факультети катта ўқитувчиси Акбар Қурбоновлар муносиб деб топилди.
Мусобақа ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.