Сақич ақлли бўлишга ёрдам берадими?

Тиниб-тинчимас олимлар сақич чайнашнинг ҳам фойдаю зарарини тадқиқ қилиб кўришипти. Япониянинг радиология фанлари институти ходимлари таъкидлашича, резинка сақич чайнаш ҳақиқатан диққат-эътиборни тўплаш ва ҳозиржавобликни 10 фоизга оширар экан.
Буни улар сақич чайнаш жараёнида мияни қон билан таъминлашни яхшиланиши, унинг айрим қисмларида фаолликни кучайиши билан изоҳлашади. Натижада мия фаоллиги ошади. Бироқ доимий равишда сақич чайнаш хотирани сусайишига олиб келиши ҳам мумкин экан.

***

Европадаги митти давлатлар қайси?

Европада нечта митти давлат бор? Кўпчилик буни аниқ айтолмайди.
Маълум бўлишича, митти, аммо мустақил ҳисобланган олтита давлатча бор экан. Булар Андорра, Лихтенштейн, Мальта, Монако, Сан-Марио ва Ватикан. Айрим олимлар уларга Люксембургни ҳам қўшишади, аммо Мальтани қўшишмайди. Дунё харитасида уларнинг баъзилари кичиклигидан рақам билан кўрсатилган.

Т.Шомуродов тайёрлади.