Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сайтимиз ходими - Бирлашган Араб амирликларида

Хабар қилганимиздек, сайтимиз оператори Феруз Яхшибоев саёҳат қилиш мақсадида бир ҳафта ушбу мамлакатда бўлди.

У бу гал Абу Даби шаҳридаги “Sheikh Zayed Grand” масжиди ҳақидаги таассуротларини баён қилди:

- Ушбу масжид дунёдаги энг катта масжидлардан бири бўлиб, 11 йил давомида қуриб битказилган, - деди у. - Ҳажми 5627 кв/м.ни ташкил этади. Масжидда 4 та катта минора бўлиб, уларнинг ҳар бирининг узунлиги 107 метрдан.

Бир пайтнинг ўзида 40 минг намозхонни сиғдира оладиган масжид хорижлик ҳар қандай сайёҳни беэътибор қолдирмаяпти. Энг қизиғи, бу сайёҳлар орасида бошқа дин вакиллари кўп ва уларнинг Ислом динига нисбатан ҳурмати нечоғли эканини айтмаса ҳам бўлади.

Масжид ичида кўзойнаксиз юриш мушкул. Сабаби, оқ мармардан ишланган конструкция кўзни қамаштиради. Унинг жозибадорлигини сўз билан таърифлаш қийин.

Дарвоқе, масжид жуда катталиги боис эҳтиёжмандлар учун унинг ичида алоҳида бепул транспорт ҳаракати ташкил этилган.