Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида қандай қонунлар кўриб чиқилади?
Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисини жорий йил 20 октябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:
● “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги;
● “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги;
● “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги;
● “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
● “Наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги;
● “Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги.