Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчиларни Янги Ўзбекистон учун овоз беришга чақирди
Кўриб турганингиздек, бизнинг асосий мақсадимиз – энг катта бойлик бўлган халқимизнинг тинчлиги, соғлигини асраш, инсон манфаатларини таъминлаш, унинг шаъни, ғурури ва қадр-қимматини юксалтиришдан иборат.
Юртимизда миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир инсоннинг эркин ва фаровон, бахтли ҳаёт кечиришини таъминлаш – бизнинг устувор вазифамиздир.
Ана шундай мақсадларни ўзида мужассам этган дастуримиз сайлов жараёнида, жумладан, бугун сизлар билдирган фикрлар, амалий таклифлар асосида янада бойитилиб, том маънода умумхалқ дастурига айланади.
Бугун белгилаб олган улкан мақсад ва вазифаларни амалга оширишда мен бутун халқимиз қатори ғурури баланд, нияти пок, бағрикенг Самарқанд аҳлига таянаман.
Ишончим комил, сизлар бўлажак сайловда Янги Ўзбекистон учун овоз бериб, Самарқанд элига хос бўлган юксак сиёсий онг ва маданиятингизни намоён этасиз.
Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш, мард ва олижаноб Самарқанд аҳлига юксак ишонч ва эътибор учун яна бир бор миннатдорлик билдираман.
Халқимизнинг юксак ишончини оқлаш мен учун ҳамиша ҳаётимнинг маъно-мазмуни бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.