Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шавкат Мирзиёев Остонада «мулоқот форуми»да нутқ сўзлайди

Президент Шавкат Мирзиёев 13-14 октябрь кунлари Остонада ўтказиладиган халқаро саммитларда иштирок этади.

Улардан бири, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити — минтақа мамлакатлари ўртасида «мулоқот форуми» сифатида танилган. Унинг асосий мақсади — Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва айланишига қарши курашиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Кимлар қатнашмоқда?
Бу саммит — Осиё минтақасининг деярли барча давлат ёки ҳукумат раҳбарлари иштирок этаётгани инобатга олинса, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ноёб мулоқот майдони эканини англаш мумкин.
Бугунга қадар 51 та делегация раҳбарлари саммитда иштирок этишини тасдиқлаган. Уларнинг 12 нафари давлат раҳбарларидир. Хусусан, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Россия, Ироқ, Эрон, Қатар, Фаластин каби мамлакатлар президентлари саммитда қатнашади. Марказий Осиё минтақасидан эса фақатгина Афғонистон иштирок этмаяпти.