“Остона — Самарқанд” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйиш режалаштириляпти
Бу масала Ўзбекистон ва Қозоғистон соҳа вакилларининг Остона шаҳридаги йиғилишида муҳокама қилинган.
“Йўловчи ташиш” ва «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти ўртасидаги муҳокамада йўловчи ташишни ривожлантириш ва икки давлат ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш масалалари кун тартибидан ўрин олган.
Музокаралар якунида туристик поездларнинг ҳаракатланиши бўйича келишув имзоланган ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ хабарига кўра, томонлар, шунингдек, сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришда муҳим қадам бўладиган янги халқаро йўналишлар, жумладан, Остона-Самарқанд йўналишларини очиш имкониятларини ҳам кўриб чиққан.
“Давлатимизнинг таклифи билан “Олмаота – Тошкент” йўналишидаги 1/2-сонли поезднинг ҳаракатланиш жадвали қайта кўриб чиқилди. 1/2-сонли «Олмаота-Тошкент» поезди ўтган йили 72 мингдан ортиқ йўловчини ташиди, бу эса мазкур йўналишга бўлган қизиқиш юқори эканлигини таъкидлайди. Мамлакатлар ўртасидаги йўналиш узунлиги 988 км.”, дейилади расмий хабарда.