Хитойдан Ўзбекистонга контейнер блок-поезди жўнатилди
- 06.07.2023 12:19
- 48
- Ўзбекистон
Хитойнинг Ланджоу станциясида "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Афғонистон" мультимодал йўналиш бўйича контейнер блок-поездининг жўнаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ хабар бермоқда.
Ланджоудан (Хитой) юборилган контейнер блок-поезди 30 дона 40 футлик контейнерлардан иборат бўлиб, у автомобиль эҳтиёт қисмлари, мебель, канцелярия буюмлари, машина ва ускуналардан иборат. Умумий маршрутнинг узунлиги 6500 километрдан ортиқ ва юкнинг умумий оғирлиги 700 тоннадан ошади. Ташув вақти 16-18 кунни ташкил этиши кутилмоқда.
Мультимодал коридор бўйлаб ташиш Ланджоу станциясидан Кашгар станциясигача (Хитой) темир йўл орқали амалга оширилади. Кейин юк автомобиль йўли орқали Ўш темир йўл станциясига (Қирғизистон) етказилади. Ўш станциясидан Хайратон станциясига яна темир йўл орқали етказиб берилади.