Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Sputnik V" вакцинаси ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига “Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган "Sputnik V" вакцинаси 1- ва 2- компонентларининг дастлабки 260 500 дозаси топширилди.

Бу юртимизда тайёрланаётган иккинчи вакцина бўлиб, бундан аввал ушбу корхонада жами 7 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ишлаб чиқарилган. Унинг 1 458 820 дозаси эмлаш учун тиббиёт масканларига етказилган.

Шундай қилиб, юртимизга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 473 528 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
— 1 594 480 дозаси AstraZeneca,
— 21 958 488 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
— 720 500 дозаси "Sputnik V",
— 3 000 060 дозаси Moderna,
— 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Шундан 22 721 129 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, 5 226 139 нафар аҳоли коронавирусга қарши барча босқичларда тўлиқ эмланди.