Стартаплар инновацион жамиятимиз келажагидир
Бугунги кунда юртимизда стартап-экотизмини ташкил этиш ва ривожлантириш иқтисодиётни барқарор ривожлантириш учун катта аҳамиятга эга бўлган давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири этиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги “Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам айнан мана шу ташаббусларнинг давомидир. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби вилоят ҳудудий филиали томонидан жойларда ушбу қарорнинг мазмун- моҳияти, стартап ғоя яратиш остонасида турган инновацион иқтидорга эга ёшларимиз учун катта имкониятлар эшигини очишга дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Пахтачи туманидаги олий ва ўрта таълим муассасалари инновацион янги ғояга эга бўлган бир гуруҳ ёшлар учун ташкил қилинган семинар-тренингда ҳам ёшларимизга Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Самарқанд вилояти ҳудудий филиали бош мутахассислари томонидан стартап ғояни шакллантириш, лойиҳани ишлаб чиқиш, ишга тушириш ҳамда масштаблаштиришни ўз ичига қамраб олувчи тўрт босқичли стартап экотизим жорий этилиши ҳақида батафсил тушунча берилди.
Тадбирда бўлажак стартапчилар ўз инновацион стартап ғоясини ишга тушириш учун давлат ташкилотлари томонидан қандай имконият ва имтиёзларга эканлиги бўйича батафсил маълумотга эга бўлди.
Г.Рустамова,
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Самарқанд вилояти ҳудудий филиали бош мутахассиси.