Судьялар қишлоққа борди
Вилоят судининг галдаги сайёр қабули Самарқанд туманининг Раванак қишлоғида ташкил этилди.
Бу галги сайёр қабулда фақат вилоят суди раиси О.Ҳайитов ва вилоят маъмурий суди раиси Т.Файзиев эмас, улар билан бирга вилоят суди раиси ўрибосарлари Т.Бойзоқов ва З.Аллабоев, жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман суди раиси Н.Ражабов, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманалараро суди раиси Б.Фармонов ҳамда Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ф.Мажидов ҳам иштирок этди. Унда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан мурожаатлари тингланди.
Сайёр қабул давомида 32 та мурожаат бўлди. Шундан қонунга мувофиқ келадиганлари ижобий ҳал қилинди, қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Сабаби, суд-ҳуқуқ масалаларидаги мурожаатлар ҳал этилиши аксарият ҳолларда вақт ва жараён талаб қилади.
Содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазосини ўтаётган 11 нафар фуқаро вилоят суди раиси қабулида қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлиги ҳамда бундан буён соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришини билдириб, жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўради.
Тадбир давомида жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг сайёр суд мажлиси ташкил этилди. Сайёр судда ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилди.
Вилоят суди Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.