Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сумалак жисмимизни тетиклаштириб, куч-қувватимизни оширади

Халқимизнинг энг севимли миллий таомларидан бири сумалак буғдой дони кўкатидан тайёрланади. Унинг сир-асрорини билгунча, фойда-зарарини аниқлагунча қанча вақтлар ўтмаган.

Кўп асрлар давомида уни тажрибада синаб, текшириб, сумалакнинг шифобахшлигига ишонч ҳосил килинган. Буни ҳис этган барча - катта-кичик, соғ-бемор уни тановул қилишга шошилади. Хусусан, қишдан-баҳорга чиқиш — дармонсизлик, илик узилди пайтга тўғри келади.

🔹 Сумалак баҳорнинг шифобахш табаррук таоми бўлиб, у қонимизни тозалаб, жисмимизни тетиклаштириб, куч-қувватимизни оширади.

🔸 Сумалакда шакар моддаси, оқсил, фойдали жавҳарлар (кислота), дармондорилар мўл бўлади.

🔹 1936 йилда буғдой ўсимтасини текширган Эмерсон ва Эванс исмли немис олимлари буғдойда токоферол моддаси борлигини аниқлашган ва у женщень таркибида учрайдиган Е витаминининг ўзгинаси эканлигини исботлашган.

🔸 Олимларнинг таъкидлашича, сумалак гипертония, гепатит, буйрак, меъда-ичак хасталикларига яхши даво бўлиб, қон таркибини яхшилаб, меъда-ичак фаолиятини меъёрга келтиради, асабни тинчлантиради, яхши ухлатади.