Светлана Осипова таэквондо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Мексикада бўлиб ўтаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида Светлана Осипова +73 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Осипова биринчи босқичда АҚШ, чорак финалда Марокаш ва ярим финалда австриялик рақибаларини мағлубиятга учратиб, финалга чиқди. У асосий баҳсда Исроил терма жамоаси аъзоси билан даянга чиқиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва чемпионликни расмийлаштирди.

Ушбу ғалаба билан Светлана Осипова Ўзбекистон таэквондоси тарихида жаҳон чемпиони бўлган илк аёл спортчига айланди.