Тадбиркорга сотилган объект назоратда ушлаб туриладиган мулк эмас
Жорий йилнинг 20-август куни давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан “Очиқ мулоқот”ида кўплаб тадбиркорлар ишлаб чиқариш майдонлари ташкил этиш учун ер майдонлари йўқлиги туфайли янги лойиҳаларни амалга ошира олмаётганлиги таъкидланганди. Бироқ айрим тадбиркорлар ауксион орқали ер сотиб олгач, унга шахсий мулк сифатида қараб, қаровсиз ҳолатга ташлаб қўяётгани ҳам учрамоқда.
Вилоятда хусусийлаштириш дастурларига асосан, 2023-йилда 53 та, 2024-йилнинг биринчи чорагида 19 та бўш турган давлат мулки обектлари ауксион орқали сотилган. Ўрганиш жараёнида ушбу обектларнинг 57 таси фойдаланилмасдан бўш турганлиги аниқланди.
Хусусан, Самарқанд шаҳрида 9 та, Паст Дарғомда 8 та, Каттақўрғон туманида 7 та, Оқдарё ва Паяриқда 5 тадан, Иштихон ва Нарпайда 4 тадан, Ургут ва Пахтачида 3 тадан, Жомбой, Булунғур туманлари ва Каттақўрғон шаҳрида 2 тадан, Нуробод, Самарқанд ва Тойлоқ туманларида 1 тадан обектдан фойдаланилмаяпти.
Мисол учун, Жомбой тумани Тут маҳалласида жойлашган паррандачилик фермаси ва ёрдамчи хўжалик биноси “СЙНТҲEСИС МEТҲАНE ИНВEСТ” МЧЖга 1 миллиард 393 миллион сўмга, Нуробод тумани Амир Темур маҳалласида бўш турган бино ва иншоотлар 144,6 миллион сўмга, Тойлоқ тумани Тепақишлоқ маҳалласидаги бўш турган чойхона биноси 114,5 миллион сўмга, Паяриқ тумани Маданият маҳалласида бўш турган бино 298,3 миллион сўмга сотилган. Бироқ бугунга қадар ушбу обектлар қаровсиз ҳолатда қолдирилган, улардан самарали фойдаланиилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-февралдаги 71-сон қарорига мувофиқ, вилоятда 2023-йил бошидан 2024-йил 1-апрелга қадар ауксион савдоларида умумий майдони 211,4 гектар бўлган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 1663 та бўш турган ер участкаси тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида сотилган. Шундан, 1596 та обектдан фойдаланилмаяпти, 1262 тасида эса қурилиш ишлари умуман бошланмаган.
Паяриқ тумани Халқобод маҳалласи ҳудудида тикувчилик корхонаси ташкил этиш мақсадида фуқаро М.М. томонидан сотиб олинган 3 гектар ер майдони, Нуробод тумани Меҳнаткаш маҳалласида қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида фуқаро Ш.А. томонидан сотиб олинган 1,1 гектар ер майдони ҳамон фойдаланилмасдан қолмоқда.
Инвеститсия мажбуриятлари билан 2016-2020-йилларда “нол” қийматда сотилган давлат мулки обектларини хусусийлаштириш дастурларига асосан, инвеститсия ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шартлари билан 70 та бўш турган давлат мулки обекти сотилган. Ўрганиш жараёнида 18 та ёки сотилган обектларнинг 26 фоизи бугунги кунда фаолият кўрсатмаётгани аниқланди.
Бўш турган бино ва ер майдонларидан унумли фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятини юритиш аҳоли даромадини ошириш, бандлигини таъминлаш, қўшилган қиймат солиғи яратиш дегани. Ер, бино ва иншоотни сотиб олишда ана шу масалалар ҳисобга олинганми ёки аввал бошидан бошқа мақсад кўзланганми?
Салоҳиддин СУЛТОНОВ,
Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси.