Талабалар тиш имплантини экиш ва сунъий суяк ҳосил қилиш бўйича “мастер-класс” ўтадилар

Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор Ж.Ризаев ташаббуси билан Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси юз-жағ хирургияси кафедрасида 4-босқич талабалари “Дентал имплантология” фанидан назарий билимларини амалиётда қўллади.

Яъни, улар институтнинг профессор-ўқитувчилари, юз-жағ жарроҳлари, имплантологлар қаршисида тиш имплантини экиш ва сунъий суяк ҳосил қилиш борасида олган билимларини амалиётда намойиш этишди. Хусусан, кафедра ассистентлари Алишер Ҳазратов ҳамда Алишер Аҳроров дентал имплантология йўналишида чет элда олган билимларини талабалар билан бирга амалиётда қўллашди. Муляжда ҳар бир талаба тиш имплантанти экишни “мастер-класс” давомида ўрганди.

- Инсон жағига тиш имплантини ўрнатишда соғлом тишларга ҳеч қандай таъсири йўқ, - дейди институтнинг юз-жағ хирургияси кафедраси мудири, тиббиёт фанлари номзоди У.Ғаффоров. - Бундай операцияларни шифохонада йўлга қўйилиши беморларимизни вақти ҳамда маблағи тежалишига, энг муҳими, инсон саломатлиги учун зарур бўлган тишлар узоқ вақт хизмат қилишига эришилади.

Амалиёт давомида талабалар замонавий тиш имплантацияси экишнинг аввалги тиш қўйиш усулларидан фарқли ва фойдали жиҳатлари, мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида ҳам билимларини айтиб беришди.