Тибетда зилзила қурбонлари ошмоқда. Маск Европа сиёсатчилари учун бош оғриғига айланди. Олимлар тиш ўсишини фаоллаштирувчи дори ихтиро қилишди

🔹 Остонада AZAL ҳалокати бўйича комиссия маълумотлари қайд этилиши кутилмоқда. Яқин кунларда ҳалокатни текшириш комиссияси аъзолари қора қутиларни ўрганишга киришади.

🔹 Тибетда зилзила қурбонлари сони 95 кишига етган, 130 га яқин киши жароҳатланган. Кўчалар вайроналарга тўлган. Ер силкинишлари Непал, Бутан ва Ҳиндистонда ҳам сезилган.

🔹 Шимолий Корея гипертовушли баллистик ракетани муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилди. 6 январда учирилган ракета каллаги 1500 километр масофани босиб ўтган ва Япониянинг денгиз ҳудудига тушган. 

🔹 Асад режими ағдарилгандан сўнг Сурияда Туркияга хайрихоҳ кучларнинг бўлиши Исроилга ҳам стратегик, ҳам оператив даражада тўғридан-тўғри таҳдид солиши мумкин. Бу ҳақда Исроил ҳукумати ўз ҳисоботида айтмоқда.

🔹 Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг Х ижтимоий тармоғида Европа сиёсати ҳақидаги хабарлари ЕИ учун “дипломатик бош оғриқ”га айланди. Бу ҳақда Wall Street Journal ёзмоқда. АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг инаугурацияси арафасида Европанинг кўплаб етакчилари Трамп билан муносабатлар бузилишидан қочиб, Маскни омма олдида танқид қилишдан тийилмоқда.

🔹 АҚШда мамлакатнинг катта қисмини қоплаган қор бўрони камида тўрт киши ҳаётига зомин бўлди.

🔹 Ғазо секторида Исроилнинг зарбалари туфайли 24 соат ичида 28 фаластинлик ҳалок бўлди.

🔹 Япониялик олимлар одамларда янги тишларнинг ўсишини рағбатлантирувчи дори ишлаб чиқмоқда. Янги дори имплант ва протезларга муқобил бўлади. Олимлар режалаштирилганидек, препарат 2030 йилга келиб рецептсиз сотилади. 

🔹 Доналд Трамп Американинг амалдаги етакчиси Жо Байден ҳукуматни топшириш жараёнини мураккаблаштираётганини айтмоқда. “Байден ўтиш жараёнини қийинлаштириш учун қўлидан келганини қилмоқда, жумладан, мисли кўрилмаган суд жараёнлари ва қиммат ва ғалати ижро буйруқлари. "Хавотир олманг, бу "фармонлар" тез орада бекор қилинади ва биз яна соғлом, ақли расо ва кучли бўламиз", деган Трамп.

🔹 Шимолий Кореяда ажрашиш, хот-доглар ва "пудэ чиге" аччиқ шўрва тақиқланди – расмийлар буни “Ғарб қадриятларига қарши кураш” деб атаган. Энди Шимолий Корея фуқаролари ажралиш ёки хот-дог ейишга урингани учун олти ойгача меҳнат лагерига юборилиши мумкин.