Тожикистонда ИИВнинг аёл ходимлари янги формада иш бошлайди
- 12.04.2021 16:06
- 147
- Хориж
Тожикистонда аёл милиционерлар учун янги форма дизайни тақдим этилди, дея хабар беради bugun.uz.
Маълум бўлишича, ходимларнинг байрам ва кунлик ишчи формаси янги услубда ишлаб чиқилган ва тасдиқлаш учун Тожикистон президент Имомали Раҳмонга тақдим этилган.
Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, аёл милиционерлар формаси атлас ва адрас матоларидан миллий ва Европа услубида тикилган бўлиб, форма Суғд вилояти дизайнерлари томонидан ишлаб чиқилган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, аёл милиционерлар формаси Тожикистон президенти томонидан тасдиқланиши сабабли президент Имомали Раҳмонга тақдим этилган. Тасдиқлаш масаласи ҳақида маълумот берилмаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа