Тожикистондаги кўчкида 5 киши, жумладан 3 бола ҳалок бўлди

Бу ҳақда РИА Новостига республика Фавқулодда вазиятлар қўмитаси вакили Умеда Юсуфий маълум қилди.

"Фожиа Суғд вилоятининг Деваштич туманида содир бўлди, уйни тупроқ кўчкиси босиб қолган, натижада беш киши, шу жумладан уч бола ҳалок бўлди. Кўчки ҳудуддаги боғни нотўғри суғориш натижасида келиб чиқди", деди Юсуфий. Унинг сўзларига кўра, кўчки уй деворини ёриб ўтган ва кейин том қулаб тушган.

"Ҳалок бўлган аёллар 23 ёшда эди ва уларнинг уч нафар кичик болалари бахтсиз ҳодиса қурбони бўлишди", деди Юсуфий.

Ўтган ҳафта давом этган тошқинли ёмғирлар Тожикистоннинг 15 та турли шаҳар ва вилоятларида табиий офатларни келтириб чиқарди. Жанубда 35 дан ортиқ уй вайрон бўлди, 96 таси қисман қулаб тушди, 100 гектардан ортиқ ҳайдаладиган ерлар, 768 та уй-жойлар лойга ботди.