Тожикистонлик "наркокурьер" билан савдони йўлга қўйган шахслар қўлга олинди
- 10.03.2022 14:06
- 192
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи 2 нафар фуқаро 9 кг 100 гр. “опий” гиёҳванд моддасини 54 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланди.
Аниқланишича, улар муқаддам тожикистонлик наркокуръер томонидан контрабанда йўли билан Ургут тумани ҳудудига ўтказилиб, хуфиёна жойга яшириб қўйилган ушбу гиёҳванд моддани харидорга бериб, ундан олинган пул маблағини тожикистонлик наркосавдогарга етказиб беришлари эвазига 2700 АҚШ доллари олишлари керак бўлган.
Теглар:
Гиёҳвандлик воситалари савдоси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа