Тўққиз нафар ургутлик таэквандочилар халқаро турнир ғолиби бўлди

Жорий йилнинг 30 ноябрь - 1 декабрь кунлари Тошкентда таэкван-до ITF бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда ургутлик 9 нафар спортчи ғолибликни қўлга киритди.

Жумладан, М.Абдусамадов, А.Рузиқулов, Х.Нажмиев, О.Умаров, Б.Рузиқулов, А.Давронов, М.Мардонов, А.Нажмиев, А.Мамашариповлар ўз вазн тоифаларида Россия, Ҳиндистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Бельгия, Япониядан келган тенгдошларидан устун келишди.