Тўйларни обрў олиш мусобақасига айлантирмайлик

Самарқанд шаҳрида вилоятда тўйларни ихчамлаштириш ҳамда тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди.

Унда вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, вилоят ИИБ ва солиқ бошқармаси масъуллари, имом-хатиблар ҳамда 300 нафардан зиёд санъаткорлар, тўй ва маросимлар ўтказиладиган базмгоҳлар раҳбарлари иштирок этди.

Муҳокамада кейинги пайтда вилоятимизда тўйларни дабдаба билан ўтказиш, ортиқча сарф-харажат  ва базмларда менталитетимизга мос бўлмаган хатти-ҳаракатлар кўпайиб бораётгани танқид қилиниб, мутасаддилар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбирда тўйларни ихчамлаштириш ва тартибли ташкил этишни назорат қилиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.