Трамп AҚШда норозилик намойишлари бошланишини билдирди

AҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп 6 январь куни тарафдорларининг норозилик митинги ўтказилишини эълон қилди. «Tvitter»да у акция Вашингтонда соат 11:00 да бошланишини айтди.

Митинг айнан қаерда бўлиб ўтишини давлат раҳбари кейинроқ эълон қилишга ваъда берди. Сана эса тасодифан танланмаган. Шу куни демократ Жо Байденнинг президентлик сайловларида ғолиб деб топган сайловчилар коллегияси овоз натижаларини AҚШ Конгресси тасдиқлайди.

Трамп илгари ҳам норозилик намойишига ишора қилган эди. Аммо бу сафар президент сайлов натижаларини сохталаштиришга оид кўплаб далиллар тақдим этиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу галги овоз бериш "Aмерика тарихидаги энг катта фирибгарлик", дея таърифлади у.

Aмалдаги вице-президент Майк Пенснинг собиқ маслаҳатчиси Оливия Трой ҳам овоз бериш натижалари тасдиқланган кундаги митинг тартибсизликларга айланиб кетишини истисно қилмаган эди. Унинг фикрига кўра, тарафдорларининг бундай ҳаракатига Трампнинг ўзи туртки бўлмоқда.

AҚШда президент сайлови 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтди. Почта орқали оммавий овоз бериш туфайли натижаларни ҳисоблаш рекорд вақтга чўзилди. Байденнинг ғалабасини таъминлаган айнан "почта" овозлари бўлди. Трамп бундай натижани фақат «сунъий тўлғазиш» билан изоҳлаш мумкин деб ҳисоблайди.

Янги йил арафасида Қўшма Штатлар Президенти ва унинг рафиқаси Мелания Трамп тўсатдан Флорида штатидаги Мар-а-Лаго поместьесидан Оқ уйга учиб кетишди. Трамп журналистларнинг ушбу қарор сабаби ҳақидаги саволларига жавоб беришдан бош тортди.

Амалдаги президент биринчи марта Қўшма Штатларда йилнинг энг қойилмақом эркаги рейтингини эгаллади. Сўровнома сўнгги 12 йил ичида Gallup социологик хизмати томонидан ўтказилган бўлиб, унда доимо АҚШнинг собиқ давлат раҳбари Барак Обама ғолиб бўлган.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.