Тунда одамларнинг тинчини бузган “Spark” ҳайдовчиси жазоланди
Вояга етмаган ҳуқуқбузар Н.Ш. 2020 йил 24 июндан 25 июнга ўтар кечаси соат 23:30 лар атрофида акасига тегишли “Spark” русумли автомашинасини сўроқсиз ҳайдаб чиқиб, кескин тормозлаб ва тез ҳайдаши натижасида шовқин кўтариб, фуқароларнинг тинчлигини бузган. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида борган ИИО ФМБ ҳодимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган ва унга маъмурий баённома тузилган.
Самарқанд шаҳар маъмурий суди раиси Ориф Пардаевнинг хабар беришича, суд қарори билан қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, вояга етмаганлиги инобатга олиниб, Н.Ш. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан ҳуқуқбазар, деб топилиб, унга МЖтКнинг 34-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.