Туризм соҳасидаги олий таълим уч йиллик бўлади
- 17.07.2024 09:54
- 89
- Таълим

Бу ҳақда кеча давлатимиз раҳбари ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишиш чоғида қайд этди.
Таъкидланишича, туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида ўқув дастурлари жаҳон рейтингида биринчи 100 таликка кирувчи таълим муассасаларининг тажрибаси асосида такомиллаштирилади. Бу соҳада олий таълим тўрт йилликдан уч йилликка ўтказилади.
Талабаларга бир вақтнинг ўзида ихтисослиги бўйича ишлаб, касбий кўникмаларини бевосита иш жойларида ривожлантириш имконияти яратилади.
Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Урганч давлат университетлари, Шарқшунослик, Жаҳон тиллари ва “Ипак йўли” олийгоҳларида гид-таржимонларни тайёрлаш курслари ташкил этилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
«Окахоннинг командаси». Ҳажвия
- Бугун, 14:30
- Мутолаа
Ибратли ҳикоя: Оёқ остидаги бахт ва бахтсизлик
- Бугун, 10:11
- Мутолаа
Сайёрани улкан одамлар бошқарган
- Кеча, 21:14
- Ўқинг, қизиқ!
Сунъий интеллект “оқ”ми ёки “қора”?
- 15/02, 16:41
- Жамият