Туркия: 10 вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинган

▪️ Turkish Airlines зилзила оқибатларини бартараф этиш учун 12 мингга яқин кўнгиллини табиий офат ҳудудига етказди.

▪️ Компаниянинг хабар беришича, у ерда чипталар нархи тахминан 70 доллар ўрнига 6 долларни ташкил қилган. Суратда – Истанбул аэропортида кўнгиллилар навбатлари.

▪️ Туркиядаги зилзила ҳудудида қидирув-қутқарув ишларида 53 мингдан ортиқ одам иштирок этмоқда, деди Туркия президенти Эрдўған.

▪️ Шунингдек, у қурбонлар сони бўйича сўнгги маълумотларни ҳам келтирди: 3549 киши ҳалок бўлган, 22168 киши яраланган.

▪️ Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари транспорт ходимлари Истанбулдан зилзила зонасига фаол парвоз қилмоқда.

▪️ Эрдўғон зилзиладан жабр кўрган 10 вилоятда 3 ой муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилди.